''Ватан байроғи'' ''Шарқ'' вокал чолғу ансамблидан тез кунда...

Сана: 22.06.2015 3181

Телеканалларда намойиш этилаётган ранг-баранг видеоклиплар орасида ''Шарқ'' вокал чолғу ансамбли ижодига мансублари алоҳида эътиборингизни тортади. Ўз ишига маъсулияти кучли экани уларнинг ҳар бир қўшиқ ва видеоклипларга профессионал ёндошаётганларидан маълум. Айни кунда ансамбль аъзолари қизғин ижод билан банд. Пойтахтимизда ва шунингдек, Тошкент вилояти, Самарқанд, Ҳива шаҳарларида ансамблнинг ''Ватан байроғи'' номли янги қўшиғи учун видео суратга олиш ишлари олиб борилмоқда.

''Ватан байроғи'' ''Шарқ'' вокал чолғу ансамблидан тез кунда...

 ''Ватан байроғи'' ''Шарқ'' вокал чолғу ансамблидан тез кунда...

Номидан сезилиб турганидек, ватанпарварлик руҳида тайёрланган мазкур композиция Нурмуҳаммад Исроилов шеъри ва композитор Шуҳрат Зокиров мусиқаси билан яратилган. 

''Ватан байроғи'' ''Шарқ'' вокал чолғу ансамблидан тез кунда...

 ''Ватан байроғи'' ''Шарқ'' вокал чолғу ансамблидан тез кунда...

Андрей Арутюнов режиссёрлигида тасвирга олинаётган видеоклип ''Шарқ'' вокал чолғу ансамбли репертуаридан алоҳида ўрин олади. Клип воқеаларга бой бўлиб, юртимиз байроғининг ҳар бир ранги маъносини тасвирлаб беради. Янги маҳсулот яқин кунларда муҳлислар ҳукмига ҳавола этилади ва Ватанимиз мустақиллиги байрамига юртдошларимизга муносиб туҳфа бўлади.Видеоклип премьерасини ўтказиб юборманг.

''Ватан байроғи'' ''Шарқ'' вокал чолғу ансамблидан тез кунда...

 ''Ватан байроғи'' ''Шарқ'' вокал чолғу ансамблидан тез кунда...

 ''Ватан байроғи'' ''Шарқ'' вокал чолғу ансамблидан тез кунда...

 ''Ватан байроғи'' ''Шарқ'' вокал чолғу ансамблидан тез кунда...

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol