Суръат Исломовдан янги тарона премьераси

Сана: 27.03.2015 3824 қайноқ

Бугунги кунда ўз ижоди билан тобора кўплаб мухлислар орттириб бораётган Суръат Исломов аслида актёрлик фаолияти билан кўпчиликка таниш. Бугунги кунда серқирра ижодкор қўшиқ куйлашни ҳам бошлаган. 

Бугун эътиборингизга тақдим этаётган "Учайлик" номли қўшиқ Суръат Исломовнинг биринчи ижод намунаси эмас. Бундан аввал ҳам бир қатор тароналарни тақдим этишга улгурган ижодкор қўшиқлари учун матнни асосан ўзи ёзади. 

Суръат Исломовдан янги тарона премьераси 

Бу сафарги таронанинг шеъри ҳам айнан унинг қаламига мансуб. Қўшиқнинг мусиқа ва аранжировка муаллифи Науфал Сулаймонов ҳисобланади. "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали премьера қилинган қўшиқ янги ўзбек фильми учун саундтрекдир. "Тилимдамас, дилимда" дея номланган картина Суръат Исломов ижодий гуруҳи томонидан тайёрланмоқда. 

Суръат Исломовдан янги тарона премьераси

Мазкур картина ҳақида тез кунда сайтимиз орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин. Бизни кузатишда давом этинг! Хозирча эса Суръат Исломовнинг янги "Учайлик" номли таронани тинглаб, ўз фикрингизни қолдиришингиз мумкин. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol