Нилуфар Усмоновадан севишганлар учун кутилмаган туҳфа тез кунда!

Сана: 09.03.2016 4991 қайноқ

Нилуфар Усмоновадан севишганлар учун кутилмаган туҳфа тез кунда!

Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи, шўх ва қувноқ хонанда Нилуфар Усмонова қизғин ижод уммонига шўнғиди. Баҳор фаслида кетма-кет янгиликлар, янги ижод маҳсулларини тақдим этишни ваъда қилган хонанда, ваъдага мувофиқ, ишга киришиб кетди. Баҳорнинг илк кунларида у кутилмаган образда фотосессия яратди. Мухлислар катта қизиқиш билдираётган ва сабрсизлик билан кутаётган мазкур фотосуратлар тез кунда оммага намойиш этилади.

Нилуфар Усмоновадан севишганлар учун кутилмаган туҳфа тез кунда!

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Нилуфар Усмонованинг сўзларига қараганда, тез кунда янги  “Севишганлар” номли қўшиққа клипмейкер Жаҳонгир Ибрагимов билан ҳамкорликда видеоклип тасвирга олинади. Ҳозирда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳали бошланиши. Олдинда сизни баҳорий туҳфалар кутмоқда. Биздан асло йироқлашманг ва кузатишда давом этинг.

Нилуфар Усмоновадан севишганлар учун кутилмаган туҳфа тез кунда!

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol