Халқаро "Оскар" мукофоти бу йил кимларни тақдирлайди?

Сана: 20.01.2015 3000

АҚШда "Оскар-2014" мукофотига номзодлар рўйхати эълон қилинди. Бу мукофот халқаро миқёсдаги аҳамиятга эга бўлиб, деярли барча кино ижодкорлари интиқиб кутадилар. 

Номзодларнинг номлари режиссёрлар Жей Жей Абрамс ва Альфонсо Куарон, актёр Крис Пайн ва Америка киноакадемияси президенти Шерил Бун Айзекс томонидан эълон қилинди. Қуйида "Оскар-2014" мукофоти учун энг муҳим йўналишлар бўйича номзодлар рўйҳати билан танишишингиз мумкин:

 "Энг яхши фильм" номинацияси:

* "Бёрдмэн"

* "Ўсмирлик"

* "Америкалик снайпер"

* "Гранд Будапешт меҳмонхонаси"

* "Имитация ўйини"

* "Сельма"

* "Барча нарса ҳақида назария"

* "Муккасидан кетиш"

 "Энг яхши режиссёр" номинацияси:

* Алехандро Гонсалес Иньярриту "Бёрдмэн"

* Ричард Линклейтер "Ўсмирлик"

* Беннет Миллер "Тулкилар овчиси"

* Уэс Андерсон "Гранд Будапешт меҳмонхонаси"

* Мортена Тильдума "Имитация ўйини"

 "Энг яхши актриса" номинацияси:

* Марион Котийяр "Икки кун, бир кеча"

* Фелисити Джонс "Барча нарсанинг назарияси"

* Джулианна Мур "Ҳамон ўша Элис"

* Розамунд Пайк "Йўқолган"

* Риз Уизерспун "Ёввойи"

 "Энг яхши актёр" номинацияси:

* Стив Каррел "Тулкилар овчиси"

* Бредли Купер "Америкалик снайпер"

* Бенедикт Камбербэтч "Имитация ўйини"

* Майкл Китон "Бёрдмэн"

* Эдди Редмэйн "Барча нарса ҳақида назария"

Бу йил 87-бора ўтказилиши режалаштирилган "Оскар" киномукофотини топшириш маросими 22-февраль куни Лос-Анжелесда ўтказилади. Маросимни актёр Нил Патрик Харрис олиб бориши маълум қилинди. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol