Сардор Мамадалиевдан “Қоши қаролар 2”

Сана: 05.11.2014 1263 қайноқ

15-16 ноябрь кунлари муҳташам “Истиқлол” санъат саройида ўзининг навбатдаги катта концерт дастурини тақдим этишни мақсад қилган Сардор Мамадалиев янги таронасини кенг оммага тақдим этди.“Ўзбегим таронаси” радиоси орқали премьераси бўлиб ўтган навбатдаги тарона “Қоши қаролар” деб номланган.

Хонанда илгари ҳам “Қоши қаролар” номли қўшиқни куйлаганди. Нима учун бу иккиси бир хил номланган, деган савол туғилгани боис Сардорнинг ўзи билан боғландик.

Сардор Мамадалиев:

- Кўпчиликка маълум, “Қоши қаролар” деб ном олган шўх тарона куйлаганман. Унинг матн муаллифи Сирожиддин Сайид бўлиб, менга шеър маъқул келгани сабабли қўшиқни яратгандик. Ана шу таронадан илҳомланган шоир Алимурод Тожиев мазкур шеърнинг давоми сифатида матн ёзиб менга кўрсатдилар. Бу шеър ҳам кўнглимдан жой олгани учун дарҳол ўзим куй басталаб қўшиқни ижро этдим. Уни тинглаган мухлисларимизга маъқул келади, деб умид қиламан ва уларни концертда кутиб қоламан.  

  

Навбатдаги “Қоши қаролар” таронаси матни хонанда айтиб ўтганидек Алимурод Тожиевга тегишли. Мусиқасига сайқал бериш устида Азиз Хасанов ишлаган. Янги тарона кутилаётган концерт дастурида катта саҳнада ижро этилади. Янги “Қоши қаролар” учун клип суратга олинадими, деган саволга Сардор “Ҳозирда концертга репитиция жараёни авжида. Концертдан сўнг клип ҳақида албатта ўйлаб кўрамиз”,-  дея жавоб берди. 

Сардор Мамадалиевга куч-ғайрат тилаб, яккаҳон концерт дастури муваффақиятли ўтишига тилакдошмиз. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol