Санжайнинг ноласи

Сана: 10.09.2019 1492 қайноқ

Санжайнинг ноласи

4, 5 октябрь кунлари "Халқлар дўстлиги" санъат саройида бўлиб ўтадиган илк яккахон концерт дастурига қизғин тайёргарлик кўраётган Санжай бир неча янги қўшиқлар ва дуэтлар яратишга улгурди. Ижодкор қайноқ ижод намуналаридан кичик парчани "Ҳозирги кунда, қалбимнинг ноласи" изоҳи остида мухлислари билан бўлишди. Унинг кузатувчиларини бефарқ қолдирмаган бу қўшиқнинг номи "Қалбимнинг ноласи" деган тахминлар билдирилмоқда. Мусиқий асар Элдор Қаюмов билан ҳамкорликда ёзилган. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Санжай яқин кунларда Жаҳонгир Отажонов билан куйлаган "Гул юзин кўрсатди" дуэтини ҳам тақдим этади. Хонандага ва унинг ижодий жамоасига омад тилаган ҳолда янгиликларни кузатишда давом этамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol