“Самрас” гурухидан узоқ кутилган видеоклип премьераси

Сана: 30.10.2014 2888 қайноқ

“Самрас” гурухи ижодкорлари томонидан “Мени кечир” деб номланган қўшиғи учун ишланган видеоклип тайёр ҳолига келди. Тингловчилар ва мухлислар томонидан узоқ кутилган мазкур клипни томоша қилар экансиз муҳаббатни қанчалар азиз туйғу эканлигини ҳамда азобланган юрак нималарга қодир бўлишини ҳис қиласиз.

 

Видеоклипнинг сценарий муаллифи ва режиссёри гурух йигитларидан бири Суҳроб Раҳимовникидир. Айтиб ўтиш жоиз “Самрас” гурухи йигитларининг ижодларида илк бор вокеавий клип суръатга тушуришлари ва ўзлари ҳам жиддий роль ижро этишларидир.

Хабарингиз бор, гурух ижодкорларининг мазкур “Мени кечир” тароналарига ишланган видеоклипларидан сўнг яна бир янги қўшиқлари бор. Навбатдаги тарона эса кетма кет сайтимиз орқали премьера қилинади. Яна бир алоҳида жиҳати шундаки, ушбу видеоклиплар давомийлиги билан, яъни воқеа давом этиши билан бир бирига боғлиқ бўлади. Иккинчи, навбатдаги таронанинг номи эса “Сени кечиролмайман” деб номланади.

Мазкур қўшиқга ишланган видеоклипни эътиборингизга ҳавола этамиз. Марҳамат баҳо беринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol