"Бир жамоа" видеоклипини қарши олинг!

Сана: 19.09.2018 2782

"Бир жамоа" видеоклипини қарши олинг!

Куни кеча Миллий Олимпия қўмитасида бўлиб ўтган тадбир давомида Лола ва Беном гуруҳи ижросидаги "Бир жамоа" видеоклипи намойиш этилганди. Эндиликда мазкур видеоклипни халқимиз телеканаллар ва интернет тармоқлари орқали томоша қилиш имконига эгалар.
Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги ҳамкорлигида яратилган мазкур видеоклип Лола режиссёрлигидаги иккинчи, яъни "Қўлингда имкон" видеоклипидан кейинги катта лойиҳа ҳисобланади. Тасвирчи Рустам Муродов. Бундай ташқари, либослар бўйича Ҳилола Шер ишлаган. Клипда бизнинг паралимпиячиларимиз илк бор суратга тушишган. Тасвирга тушириш ишлари 8 кун давом этди. Тайёргарлик кўриш эса уч ой мобайнида олиб борилди. Ўйлаймизки, бу ижод маҳсули барчага манзур келади. Албатта томоша қилинг ва ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol