Санъат сабоқлари

Сана: 22.02.2016 3181

       Санъат сабоқлари

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ташаббуси билан Ўзбекистон давлат санъат маданият институтида  эстрада ижодкорларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг эркин ижод қилишларига кўмаклашиш, ҳозирги замон талабларини инобатга олган ҳолда мутахассислар ёрдамида ижодкорлар учун зарурий бўлган билим ва кўникмалар олишларига шароит яратиш, жамият тараққиётида санъаткор ижодининг аҳамиятини янада кучайтириш, уларни ўз ижодлари орқали ёшлар тарбияси, оммага ватанпарварлик руҳини сингдириш, тинчликни сақлаш, Ватан равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилиш, таҳдидлардан огоҳликка чақириш каби йўналишларда хизмат қилишга ундаш учун 2016 йил давомида эстрада ижодкорларига мўлжалланган махсус малака ошириш ўқув курсларида таҳсил олмоқдалар.

     

 Санъат сабоқлари

Ушбу ўқув курсларида мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш, ахборот хавфсизлиги, нутқ ва саҳна маданияти, вокал санъати, саҳна ҳаракати   фанлари ўқув дастурига киритилган.

Санъат сабоқлари

  Бугун ушбу ўқув курсининг илк кириш дарси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон санъат ва маданият институти ректори, профессор Б.Сайфуллаев, Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари – “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Бош директори Ф.Джураев, Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази директори О.Хасанов ва бошқа институт профессор-ўқитувчилари қатнашдилар.

Санъат сабоқлари

Бугунги дарсда малака ошириш курсининг долзарблиги, ҳуқуқий асослари, саҳна маданияти, институт тартиб қоидалри юзасидан тушунча берилди. Шунингдек ёш истеъдодли эстрада хонандаларига ушбу ўқув даргоҳидан ўзларига келажакда ҳамкорлик қиладиган устоз танлашлари таклифлари билдирилди.

Санъат сабоқлари

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol