Ўзини хонандаликда ҳам намоён этаётган Шаҳзода Муҳаммедова

Сана: 14.10.2014 4794 қайноқ

Наримон Султонҳўжаевни клипмейкер-режиссёр ва актёр сифатида яхши таниймиз. Эндиликда у продюсерликка ҳам қўл урди. Актриса ва ҳозирда ўзини хонандаликда ҳам намоён этаётган Шаҳзода Муҳаммедова билан ҳамкорликда ишлаб, продюсерлик вазифасини ўз зиммасига олди.

Энди барча тароналар ва клиплар яратиш устида Наримон ва Шаҳзода бирга ижод қилишни мақсад қилишди. Илк ҳамкорлик натижаси бўлмиш "Шакарим" номли қўшиқ бугун "Ўзбегим таронаси" радиоси орқали премьера этилди. 

Мазкур тарона Наримон Султонҳўжаевнинг таклифи билан Элдор Қаюмовга буюртма қилинган ва табиийки, сўзи ва мусиқаси устида Элдор Қаюмов ишлаган. Аранжировкани эса Ботир Алиев амалга оширган. "Шакарим" таронаси учун албатта Наримон Султонҳўжаев ижодий гуруҳи томонидан клип тасвирга олиниши режалаштирилган. Тез орада клип премьерасининг ҳам гувоҳи бўламиз. 

Айни дамда Бобур Умаров, Зафар Қодиров ва Элдор Қаюмов каби кўзга кўринган ижодкорлар билан ҳамкорликда яна учта қўшиқ устида иш олиб бораётган Шаҳзода Муҳаммедованинг келгусидаги ижодига барака тилаймиз.   

  

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol