Сардор Раҳимхоннинг ижодий сафари кутилгандан ҳам аъло ўтди

Сана: 13.10.2014 3809

Хабарингиз бор Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон Октябрь ойининг 12-санасида Кореянинг Чанг Вон шаҳрида мухлислари ва тингловчилари учун концерт дастурини режалаштирган эди.

Аслида концерт 1 кун бўлиши керак эди. Аммо кореялик муҳлисларнинг талаб ва истакларига биноан хонанда, “Кимхае” шахрининг Flamingo Nigt клубида яна бир кунга концерт дастурини узайтирди. Бундан ташқари ҳабар берганимиздек ижодкор айни шу кунларда Ҳалқаро миқёсда ўтказилаётган 20 дан зиёд мамлакат вакиллари иштирок этаётган фестивальда ҳам меҳмон сифатида қатнашди.

 

Хозирда Кореяда ижод сафари билан юрган хонанда Сардор Раҳимхон билан боғландик: “Фестиваль жуда чиройли бўлди. Ҳамма концертлар юқори кайфиятда, ўзбекона меҳр муҳаббат билан ўтди. MAMF фестивалининг ёпилиш маросимида энг зўр чиқиш Ўзбекистон бўлди. Бошқа давлатлардан келганлар ҳам бизни ўзбекларга тан беришди ва албатта Ўзбекистонлик ижодий гуруҳ биринчи ўринни эгаллади. Шу жумладан мен ҳам мана шу тадбирларда қатнашганимдан жудаям ҳуосандман”.

Юқори ва жўшқин кайфиятда ўтган тадбирдан фоторерпортажни эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

 

 

 

 

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol