Шаҳнозабонунинг хотирасига бағишлаб, хонанданинг энг сўнгги қўшиқлари премьера қилинди
Сана: 13.07.2016
3151
Бугун марҳум хонанда Шаҳнозабонунинг таваллуд айёми. Шу муносабат билан хонанданинг хотирасига бағишлаб, унинг ижодидаги сўнгги ижод намуналари юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари орқали премьера қилинди. Бир нечта қўшиқ яратиб, уни омма эътиборига тақдим этишга улгурмаган Шаҳнозабонунинг икки таронаси тингловчилар томонидан кутилганидан ҳам аъло даражада қарши олинди.
“Боринга шукур” ва “Ошиқлар” номли қўшиқни хонанда Баҳодир Низомов ҳамда Умид Обидов билан ҳамкорликда яратган эди. Айни дамда сиз мазкур тароналардан баҳра олиш имконига эгасиз. Марҳамат.