Будурнинг “хат”ига баҳо беринг
Сана: 24.11.2016
5307
Шоу-бизнес оламига кириб келганидан буён тинмай изланишда бўлган хонанда Будур мухлислар меҳрини қозониб келмоқда. У ёш бўлса-да ўз услубига эга бўлган ижодкорлардан бири саналади. Бу унинг такрорланмас образлари, ижод маҳсулларидан сезилиб туради.
Будур мухлислари учун яна бир янги қўшиқ ёзди. “Хат” деб номланган тарона Пўлат Мўмин сўзи ва Инобат Камалова мусиқаси билан яратилган. Мусиқий асар Жасур Бадалбоев томонидан сайқалланган. Илк жарангидаёқ тингловчиларини топа олган композиция сокин бўлиб, юртимизда ҳукм сураётган мавсумда халқимиз орасида яхшигина оммалашса ажаб эмас.