Бехруз Тоҳиров навбатдаги клипи устида иш бошлади
Сана: 16.10.2017
3332
Ёш бўлишига қарамай, ўз истеъдоди билан халқимиз меҳрини қозониб келаётган хонанда Бехруз Тоҳиров яна бир янги ижод маҳсулига видеоклип суратга олиш ишларини бошлаб юборди. "Бўлибди" деб номланган қўшиғи учун тасвирга туширилаётган видео асар ркжиссёри Музаффар Мирзаев. Тарона муаллифлари шоира Шаҳзода ва хонанданинг доимий ҳамкори Миродил Ҳакимов. Тез кунларда омма эътиборига тақдим этилиши режалаштирилган бу ижод маҳсули санъат шинавандаларига манзур келади деб умид қиламиз.