''Шаҳзод'' гурухи энди мутлақо миллий йуналишда ижод қилишини айнан ўша куни оммага ошкор этармиш...
Эстрадамизда ўз ўрнига ва ўз мухлисларига эга ''Шаҳзод'' гурухи ижодкорлари катта лойиха устида ижод килишмокда. Репертуаридаги барчага қадрдон қўшиқларидан айримларини ўзига ҳос равишда қайта ижро этган Рашид Ҳолиқов ретро тароналарга яна мурожаат этмокда.
Ёшларбоп қўшиқлари, ранг-баранг клиплари билан ижодини давом эттирганида кўпчилик ''Шаҳзод'' гурухи энди фақат шу йуналишда ижод қилар эканда, деган фикрга боришганди. Яқиндагина премьера этилган ''Қуралай'' таронаси тингловчиларни бу фикрларини ўзгартириб юборди, десак муболаға бўлмайди.
''Қуралай''ни мухлислар жуда яхши кутиб олишди, шу сабаб, Рашид Ҳоликов халкнинг дилидан жой олган таронлардан тўплам тайёрлаш ниятида эканлигини билдирди.
Маълум бўлишича, айни кунларда Рашид Ҳолиқов студияда тиним билмай ижод билан банд ва у энди ўзбек миллий қўшиқларини ижро этмокда. Хатто мухлисларига совға сифатида мазкур қўшиқлардан иборат янги альбом тақдим этишни мақсад қилган. Альбом ''Миллий'' деб номланиб, ундан жами ўн тўртта ремикс ва замонавий аранжировка қилинган миллий ва ўзбек ретро фильмларида янграган қўшиқлар жой олади. Ижодкорнинг айтишича, бундай альбом чиқаришни у анчадан буён ният қилган экан.
Шуни ҳам айтиш жоиз, қўшиқларга Шухрат Зокиров замонавий сайқал берган. Декабрь ойининг ўрталарида хонанданинг ''Миллий'' деб ном олган альбом тақдимоти санъаткорлар даврасида байрамона тарзда ўтказилиши режалаштирилган. Тахминларга кўра, ''Шаҳзод'' гурухи энди мутлақо миллий йуналишда ижод қилишини айнан ўша куни оммага ошкор этармиш. Яна ким билади... Демак тақдимотни кутамиз.