Нилуфар Усмонованинг концерти кунлари маълум бўлди

Сана: 13.07.2022 920 қайноқ

 

Нилуфар Усмонованинг концерти кунлари маълум бўлди

Ўзбек эстрадасининг гули Нилуфар Усмонова пойтахтимизда илк бор яккахон концерт дастурини тақдим этади. Куз фаслида бўлиб ўтиши режалаштирилган дастурнинг кунлари ниҳоят маълум бўлди. 15-16 октябрь кунлари Халқлар дўстлиги саройида Нилуфар Усмонова ўзининг  “Кел иккимиз” деб номланган концертига барчани таклиф қилади.  “Орзуларим бирин кетин амалга ошяпти. Шукур. Нафақат мен, қолаверса мен билан бирга мухлисларим кутган кунлар. Барчангизни яккахон концерт дастуримда кутаман. Ҳаяжондаман, шокдаман. Сизларнинг дуоларингиз билан чиройли концертни тақдим этамиз” – дейди хонанда дастур кунларини эълон қилиб. Хонандага ва унинг ижодий жамоасига омад тилаймиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol