Юлдуз Усмоновадан болаликка етаклаган концерт
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова хабарингиз бор 27 май кунидан бошлаб «Халқлар дўстлиги» санъат саройида ўзининг ретро қўшиқларидан таркиб топган, «Насталжи» номли концерт дастурини тақдим қилмоқда. Март ойида тақдим қилинган катта концертдан сўнг, орадан ўтган қисқа вақт ичида намойиш этилаётган дастур томошабинларни ҳайратда қолдирди.
Ҳар бир концерт дастури ўзгача файз билан ўтадиган хонанданинг мазкур дастури ҳам аъло даражада бўлмоқда. Бу йўналишда биринчи бўлиб, яккахон концерт берган Юлдуз Усмонова, ретро тароналарини ижро қилар экан, мухлисларини ҳам йиғлатди, ҳам кулдирди. Концертга ташриф буюрган томошабинлар 2 соат вақт давомида болалик онларига қайтишди. Ҳар бир таронасида хотиралар борлигини эътироф этган мухлислар, мамнун бўлиб ўз манзилларига қайтишди.
Дастурда «Соғинтириб яшагим келар», «Оққан дарё», «Дона дона», Санамгина”, «Аёл» , «Болалигим сени соғиндим», «Қизғонаман», «Муҳаббатжон», «Ёмғир», «Фарғонага», «Майда майда», «Бинафша», «Дунё», «Эссиз одам» ва яна бошқа қатор шлягер тароналар ижро этилди.