Жаҳонгир Аҳмедов ижодий жамоаси билан янги тарихий фильмга қўл урди

Сана: 17.05.2022 1438 қайноқ

Жаҳонгир Аҳмедов ижодий жамоаси билан янги тарихий фильмга қўл урди

Маҳоратли кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедов янги «БАҲОДИР ЯЛАНГТЎШ» тарихий фильми устида иш бошлаганини маълум қилди. «Қаҳрамонимиз кўпчилик учун нотаниш, аммо танишимизга , у билан фахрланишимизга арзийдиган тарихий шахс. 

Жаҳонгир Аҳмедов ижодий жамоаси билан янги тарихий фильмга қўл урди

Регистон ансамбли бунёдкори, Самарқанд амири, Бухоро хонлигининг саркардаси БАҲОДИР ЯЛАНГТЎШ образини ижро этиш қайси актёрга насиб этишини ҳали вақт ва катта кўламдаги ФОТО-ВИДEО СИНОВлар кўрсатади. Олдинда бутун Ўзбекистон бўйлаб ўтказиладиган КАСТИНГ жараёнлари турипти. Тарихий фильм яратиш мураккаб ва масъулиятли. Буни тўлиқ ҳис қилган ҳолда ишга киришаяпмиз. Дуо қилиб турасизлар.» – деди кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедов қолдирган хабарида. Айни дамда Самарқандда бўлган режиссёр, бош қаҳрамон учун ҳали ўнлаб актёрлар ўртасида фото ва видео синовлар ўтказилишини, шунингдек, вилоят театрларига алоҳида эътибор берилишини таъкидлаган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol