Муниса Ризаева тез кунда иккита тарона тақдим қилади
Сана: 12.05.2022
2331
қайноқ
Хонанда Муниса Ризаева мухлисларининг «Қачон янги қўшиқ чиқарасиз?» деган саволига жавоб берди. «Жудаям кўп мухлисларим хавотирда. Ваҳимага тушиб қолишган. Чунки бу йил ҳали ҳеч нарса қилмадим. Жудаям кўп ишлар бўлиб кетди. Соғлиғим ҳам бироз мени хавотирга солди. Шунинг учун ижод қилмадим.
Аммо куни кеча Жасур Бадалбоев билан иккита янги тарона ёздим. Биттаси ўзим учун, иккинчиси эса Моон Банд билан иккинчи дуэт. Тез кунларда бу ижод маҳсулимизни мухлисларимга тақдим қиламиз.» – дея хонанда кўпчиликни қизиқтирган саволни жавоблади. Демак тез кунда янги қўшиқларни кутиб қоламиз.