"Уммон"дан яна бир янги хит

Сана: 14.01.2015 3710

Ёшларнинг энг севимли “Уммон” гуруҳи ўз мухлисларини соғинтирмаган ҳолда янгидан-янги тароналари билан ҳушнуд этиб боришмоқда. Тез-тез гастроль сафарларида бўлишларига қарамай ижоддан бир зум тинмайдиган бу йигитлар бугун ҳам янги ижод намунасини сайтимиз орқали премьера этиш истагидалар.

“Кечалар” номли янги сокин қўшиқнинг матни, мусиқаси ва аранжировкаси муаллифи гуруҳ солисти Зоҳид Рискиев бўлиб, тарона романтик руҳда яратилган.

“Уммон” гуруҳи репертуаридан жой олган аксарият қўшиқларни яратган бу истеъдодли ижодкор яна бир янги тарона устида иш олиб бораётгани ҳақида маълумотлар олдик.

Айни дамда премьера этилаётган “Кечалар” номли композиция учун видеоклип суратга олиш ҳақида бутун жамоа маслаҳатлашмоқда, бу ҳақда эса кейинроқ батафсил хабар бериб ўтамиз. Унга қадар янги қўшиқни тингланг ва баҳра олинг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol