Ботир Яминов ижодида янгича клип суратга олинди
Шу кунларда деярли барча радиостанциялар орқали жаранг сочаётган “Гулим” таронаси ижрочиси Ботир Яминов яна бир янги ижод намунаси яратиш билан банд.
Бу сафар янги ижодкорлар билан ҳамкорликда яратилган қўшиқнинг номи “Ўйнасин” дея аталади.
Аҳрор Ибрагимов ғояси асосида яратилган қўшиқнинг матни ёш ижодкор Равшан Ҳакимовга тегишли. Аранжировкасини эса Суннат Аҳмедов тайёрлаган.
“Гулим” номли клипи телеэкранларда ва интернет сайтлар орқали кўплаб талабларга сабаб бўлаётганидан илҳомланган Ботир Яминов янги қўшиққа клип ҳам суратга олдирди.
Бу борада ижодкор Сарвар Валиев билан ҳамкорлик қилди. Ҳозирча клип ғояси, сюжети ҳақида сир сақланмоқда.
Бироқ суратга олиш жараёнидан олинган фотосуратлар орқали клипнинг бошқа видеолардан фарқли равишда ўзгача йўналишда тайёрланишига ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.
Хозирча Ботир Яминовнинг янги “Ўйнасин” номли таронаси учун видеоклип суратга олиш жараёнидан олинган фотосуратлардан баҳраманд бўлинг.
Тез кунларда эса янги қўшиқ премьерасини “Ўзбегим таронаси” радиоси ва сайтимиз орқали қарши оласиз.
Ботир Яминов ижодида ва ҳаётида бир қатор янгиликлар борлигини маълум қилди. Фурсат етгач, албатта сайтимиз орқали биринчилардан хабардор бўласиз.