Нилуфар Усмонова байрамона премьераси билан ҳаммани йиғлатди
Сана: 07.03.2022
1728
қайноқ
Ўзбек эстрадасининг гули Нилуфар Усмонова куни кеча янги ижод маҳсулини тақдим қилди. Барча оналарга совға тариқасида намойиш қилинган мусиқий асар «Онам» деб номланади.
Хонанда мазкур қўшиқни клипи билан хавола қилиб, ўз мухлисларини икки карра қувонтирди. Байрамона премьера ҳеч кимни бефарқ қолдирмади десак муболаға бўлмайди. Нилуфар Усмонова бу қўшиқни ёзишда Ҳамдам Собиров билан ҳамкорлик қилди. Клипмейкер эса Дилмурод Агзамов. Тасвирчи Рустам Муродов. Клипда актриса Феруза Собитова бош ролни ижро қилган. Албатта кўринг ва фикрларингизни қолдиринг.