Лоладан узоқ кутилган ва сирли қўшиқ премьераси

Сана: 13.03.2015 4540 қайноқ

Сўнгги вақтларда ижодида катта шов-шувларга сабаб бўлаётган янгиликлар яратаётган латофатли ва истеъдодли хонанда Лола яна бир кутилмаган мавзудаги таронани тақдим этди. Инстаграм ижтимоий тармоғи орқали "Ҳайр" дея номланган қўшиқ билан боғлик сирли суратлар пайдо бўлиши биланоқ мухлисларнинг қизиқиши янада ортганди. Бугун ана шу тарона илк маротаба "Ўзбегим таронаси" радиоси орқали жаранг сочди. Премьера дастури эса шаҳсан Лоланинг иштирокида ўтди. 

Лоладан узоқ кутилган ва сирли қўшиқ премьераси

Студияга ташриф буюрган Лола эфирга ҳам баҳорий нафас бахш этди. Тарона ҳақида маълумот бераркан, таронанинг сўзи ва матни яна бир истеъдод эгаси Азиза Низомовага тегишли эканлигини маълум қилди. Хонанда Аранжировка устида ишлаган Тимур Раҳманов билан илк бора ҳамкорликда ишлаган.

Лоладан узоқ кутилган ва сирли қўшиқ премьераси

Сокин рухдаги ички ҳиссиётлар акс этган "Ҳайр" таронаси янграб, барчанинг интиқиб кутган дақиқалари етиб келди. Одатга кўра, қўшиқ ҳақида тингловчиларнинг фикрлари жонли равишда қабул қилинди. Бу сафар Лоланинг ўзи мухлислар билан суҳбат қилиб, уларнинг самимий фикрларини тинглаб кайфияти янада кўтарилди. 

Лоладан узоқ кутилган ва сирли қўшиқ премьераси

Мухлислар учун яна бир янгилик. Тез кунда бу қўшиқ учун ишланган видеоклипни ҳам эксклюзив равишда сайтимиз орқали қарши оласиз! Тимур Примкулов томонидан тасвирга олинган клипда Лолани умуман кутилмаган образларда кўришингиз мумкин. Бизни кузатишда давом этинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol