Oзодбек Назарбековдан шифокорларга аталган совға

Сана: 16.11.2021 785 қайноқ

Oзодбек Назарбековдан шифокорларга аталган совға

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков янги таронасини тақдим қилди. Тиббиёт ходимларига бағишлаб ижро қилинган мусиқий асар “Сизга таъзим шифокорлар” деб номланади.  Мазкур қўшиқ ва клип намойиши нафақат шифокорларни балки, санъаткорнинг барча мухлисларини қувонтирди.  “Жамиятимизга сув ва ҳаводек зарур бўлган касб эгалари борки, уларсиз хотиржамлигимизни тасаввур қила олмаймиз. Саломатлигимиз поспонлари  тиббиёт ходимларидан ҳар лаҳзада миннатдормиз. Ушбу таронамизни сизга бўлган ҳурматимиз ва меҳримиз ифодаси деб қабул  қилинг” – деди Озодбек Назарбеков. Сиз ҳам ушбу қўшиқни тингланг ва баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol