ТОКИОДА ЎЗБЕК-ЯПОН КИНОИЖОДКОРЛАРИ ҲАМКОРЛИГИДА СУРАТГА ОЛИНГАН “ДУНЁНИНГ БИР ЧЕККАСИ” БАДИИЙ ФИЛЬМИНИНГ ТАҚДИМОТИ БЎЛИБ ЎТДИ!

Сана: 18.06.2019 1837

 

Ўзбекистонлик киноижодкорлар шу кунларда Японияда кино соҳасидаги ҳамкорликни давом эттиришиб, япон халқи билан турли ижодий учрашувларда иштирок этишмоқда.

 

Кўпчилик киномухлисларимизга маълумки, 2018 йили Ўзбекистонда Япониянинг LOADED FILMS LTD компанияси билан ҳамкорликда бадиий фильм суратга олинган эди. Ўзбекистон ҳудудида суратга олинган ушбу тўлиқ метражли бадиий фильм муаллиф ва режиссёр Киёси Куросаванинг “На край света” сценарийси асосида яратилган. Бугунги кунда ушбу фильм “Дунёнинг бир чеккаси” деб номланиб, Токионинг бир нечта кинотеатрларида тақдимот маросими юқори савияда ўтказилди. Тадбирларда япониялик ижодий гуруҳ билан бирга Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси Ғайрат Фозилов, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Феруза Тўрахўжаева, киноактёр Адиз Ражабов ҳам иштирок этишди. Таъкидлаш лозимки, таниқли, ёш киноактёр Адиз Ражабов ушбу фильмда асосий роллардан бирини ижро этган. Фильм тақдимотидан сўнг япон томошабинларини купроқ юртимизнинг тарихий обидалари, таомлари, урф-одатлари қизиқтириб қўйганини маъдум қилишди. Томошабинлар Ўзбекистонга ташриф буюриб, маданиятимиз, ананаларимиз билан яқиндан танишиш истагини билдиришди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol