Озода Нурсаидова мухлисларига катта совға тайёрлади
Сана: 29.09.2021
1572
қайноқ
Халқимиз севган санъаткор Озода Нурсаидова октябрь ойининг илк кунларида мухлисларини қувонтириш ниятида. Маълумотларга қараганда, у янги клипини премьерага тайёрлаб қўйган. Ўз ишининг усталари жалб этилган клип йилнинг энг шов-шувли премьераси бўлишига ижодий жамоа ваъда бермоқда. Тақдим этилган тизердан англаш мумкинки, видео асар маҳоратли клипмейкер Ёдгор Носиров билан ҳамкорликда суратга олинган. Унда хонанда билан бирга Ситора Фармонова, Феруза Норматова, Паризода, Камилла Гимандинова иштирок этишган.