"Марди майдон"

Сана: 28.12.2013 6357

27 декабрь куни “Истиқлол” санъат саройида “Марди майдон” деб номланган ўзбек эстрада юлдузларининг жонли ижродаги қўшиқлар фестивалининг тақдирлаш маросими ранг-баранг лаҳзаларга бой тарзда ўтди.

 

 “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан 2011 йилдан буён  анъанавий тарзда ўтказилаётган мазкур фестиваль  хонандаларнинг ижодий имконияти ва салоҳиятини кўрикдан ўтказиш, бастакор ва шоирлар билан  ҳамкорлигини мустаҳкамлашда  алоҳида аҳамият касб этмоқда. Тадбир иштирокчилари бор иқтидорларини намоён этдилар ва томошабинлар жонли мусиқа ҳамда ижродан  бир олам завқ олдилар.

Концерт аввалида  Алишер Файз ёқимли таронаси билан даврага файз бағишлади.

Сўнг машҳурбек ҳамда Хуршида сахнага чиқиб, “Қишлоғимизга келиб кетинг” номли қўшиқ куйладилар.

Истеъдодли ижодкорлардан иборат “Диёр” гуруҳи “Мавриги” қўшиғини ижро этганида эса томошабинларнинг олқишларию ҳайқириқлари узоқ вақтгача тинмади.

Жафар Мадаминов ҳам ширали овози ва дилрабо қўшиғи билан   юракларга шодлик улашди

Хонанда Рашид Аъзамов “Фарғонада тонг отгунча” қўшиғини маромига етказиб куйладию, мухлислар унинг ҳар навосини мириқиб тингладилар.

Иброҳим Мамадалиев ҳам барча иштирокчилар сингари “Сайдинг қўявер сайёд” таронасини жонли равишда ижро этганида овознинг ва куйнинг сеҳри қанчалар юқори экани ҳис этилди.

Концерт унутилмас, оромбаҳш ҳамда ёрқин онларга лиммо лим  кечди. Келгуси йилда “Марди майдон” фестивалида янги иқтидорларининг ноёб истеъдоларию бахтли чеҳраларидан баҳраманд бўламиз деган умиддамиз.

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol