"Дилозорим" фильмининг премьераси бўлиб ўтди

Сана: 17.08.2018 3374

"Дилозорим" фильмининг премьераси бўлиб ўтди

Бир гуруҳ ёш ва иқтидорли киноижодкорлар томонидан ишланган "Дилозорим" фильми томошабинлар ҳукмига ҳавола қилинди. Картина премьерасига бир қатор актёр ва актрисалар, фильм ижодкорлари ва уларнинг яқинлари ташриф буюришди. Ушбу фильмни катта экранларга чиқишигача бўлган вақт давомида бир-бирини қўллаб келган ижодий гуруҳ ҳақида маълумот берадиган бўлсак, картина режиссёри ва сценарий муаллифи Лазиз Орзиев. Тасвирчи Отажон Достонов. Фильмда бош ролларни Достон Ўринов, Маржона Мирзаалиева, Лазиз Ўринов, Интизор Шокирова, Ботир Муҳаммажонов, Вазира Юсунова, Ғайбулла Ҳожиев ва бошқалар ижро қилган. Мазкур ўткир сюжетли фильмни сиз 18 августдан бошлаб юртимиз кинотеатрларида томоша қилиш ва ўзингиз баҳо бериш имконига эгасиз. Фильм ижодкорларига эса омад тилаймиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol