Ирода Иралиева кимга ва нима учун ''Майли'' демоқда...
Ўзининг шўҳ, рақсбоп қўшиқлари билан эстрадада жуда қисқа вақт ичида танилган ва айни кунда мустаҳкам ўрнига эга хонанда Ирода Иралиева хоразмча қўшиқ куйлаб, унга ишланган видеоклипда ўзини рақс бобида ҳам раққосалардан қолишмаслигини исбот этганди. Хонанданинг ''Осмоним'' таронаси эса мухлисларининг энг севимли қўшиқлари қаторидан жой олган.
Яқинда Ирода янги қўшиқ устида ишлаётгани ҳақида бизга хабар берганди, куни кеча эса ана шу композицияни овоз ёзиш студиясида ёзди. Тез кунда премьера этилажак таронанинг номи ''Майли'' деб номланиб, мусиқасини Ирода Иралиеванинг ўзи басталаган. Аранжировкаси эса Жасур Абдураҳмоновга тегишли. Матнини истеъдодли ижодкор Наргихон Латипова билан бирга ёзишган.
Мазкур шўх ва рақсга чорловчи қўшиқ учун видео суратга олинадими йўқми, ҳозирча номаълум, аммо яқин кунларда премьерани ўтказиб юборманг.