Улуғбек Раҳматуллаевдан кутилмаган мавзудаги қўшиқ
Сана: 24.08.2021
1222
қайноқ
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев ниҳоят сир тутилаётган таронаси ҳақида маълумот берди. Аввал айтилганидек қўшиқ кутилмаган мавзуда. Бу лойиҳа премьерасини нафақат мухлислар, балки, қўшиқ ва клипнинг ижодкорлари ҳам кутишмоқда. “Биз ижодкорлар билан келишган ҳолда тарона номини айтишга қарор қилдик. Демак, мусиқий асар номи “Акам”. Мени ижодимда янгилик десам муболаға бўлмайди.” – дейди хонанда берган маълумотида. Ижодий фаолияти давомида сонига эмас сифатига кўпроқ эътибор берадиган Улуғбек Раҳматуллаев янги ижод намунасини кутишга арзийдиган қўшиқ ва клип бўлишига ишонч билдирди. Шундай экан, биз ҳам хонандани қўллаб-қувватлаймиз ва премьерани кутиб қоламиз.