Севара Назархон табиатни севиши айтди
Сана: 23.08.2021
1437
Халқимиз севган хонанда Севара Назархон нафақат бетакрор қўшиқлари, балки, ўзгача дунёқараши, табиатга бўлган меҳри билан ҳам ажралиб туради. У яна бир карра ташқи оламга бўлган муҳаббатини тан олди. “Мен табиатни яхши кўраман. Чумолилардан тортиб то ўргимчаккача. Ҳар бирини асраб авайлаш йўлида изланишдаман. Ер юзидаги жамики мавжудотга зиён еткизмасликка ҳаракат қиламан ва буни тарафдориман. Бу борадаги менинг ҳаракатимни ҳеч ким таъқиқлаб қўя олмайди” – деди хонанда куни кеча берган маълумотида. Унинг бу сўзларини кўпчилик кузатувчилари ҳам қўллаб-қувватлашди. Табиатни ва ундаги жонзотларни асрашга чорлаётган Севара Назархонга омад тилаймиз.