“АЗИА”НИНГ ҚЎШИҒИ “СЕВАРА”ЛАР УЧУН АТАЛДИ

Сана: 20.05.2014 5948

Айни пайтда кетма-кетликда ижод қилишга киришган “Азиа” гуриҳи яна бир янги таронага қул урди. Севара исмли қизга аталган “Севара” қўшиғи 20 май куни соат 17:20 да “Ўзбегим таронаси” радиосида жаранг сочди.

Мазкур қўшиқнинг илк тингловчиларидан илиқ фикрларни тинглаган “Азиа” гуруҳи эндиликда унга клип суратга олишга ҳам киришишадиган бўлдилар. Мухлислар таронага аъло баҳо берар экан, гуруҳ ижодкорларига улкан омад ва келажакда ижодий парвозлар тилаб қолишди. Тан олиб айтиш керак қўшиқ ҳар қандай одамнинг руҳиятини кўтариб юборади. Айниқса, ундаги сўзлар қулоққа хуш ёқади.

“АЗИА”НИНГ ҚЎШИҒИ “СЕВАРА”ЛАР УЧУН АТАЛДИ

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, “Севара” номли қўшиқнинг матни ва мусиқаси Шарифхон Ваҳобовга аранжровкаси эса Марат Максудийга тегишли. Дарвоқе, қўшиқ фақат биргина сирли қизга аталмаган, балки барча дилбар ва гўзал Севаралар учун бағишланган. Бунисини қўшиқни тинглаб билиб оласиз. Сайтимизда премьера қилинган кўтаринки кайфият бахш этувчи таронадан баҳраманд бўлинг!

 “АЗИА”НИНГ ҚЎШИҒИ “СЕВАРА”ЛАР УЧУН АТАЛДИ

 “АЗИА”НИНГ ҚЎШИҒИ “СЕВАРА”ЛАР УЧУН АТАЛДИ

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol