Севара Солиеванинг ижоди ва ҳаёти.

Сана: 13.02.2014 8701

Ҳозирги кунда ижодий меҳнати билан кўпгина картиналарда из қолдираётган  Севара Солиева  Суръат Исломовнинг “3 та севги ортиқча”, Саид Муҳторнинг  “Ҳиёнат гирдоби” фильмларида  суратга тушди. 

Мазкур фильмлар тез орада  томошабинлар эътиборига ҳавола этилади. Демак, актрисанинг  иқтидорига яна бир неча марта  баҳо бериш учун имконият  пайдо бўлади. 

Севара Солиева суратга тушиш майдончасида  ижодий иқтидорини намоён этаётган бўлса, ўз хонадонида бекалик маҳоратидан фойдаланмоқда. Яъни “супур сидир”, “ош овқат” мавзусида  ижод қиляпти. 

Хабарингиз бор актриса 2013 йилнинг 23 октябрида янги ҳаёт остонасига қадам босган эди. Ўз курсдоши Маъмуржон билан  турмуш қуриб, айни кунларда  ҳам ишга ҳам уй юмушларига улгурай деб елиб  югуряпти. 

Севара Солиева:  турмуш қургач, инсон янада каттароқ масъулиятни ҳис этаркан. Аввал онам ҳамма юмушларни   бажариб қўярдилар. Ҳозир ўзим уй ишларига улгуришим керак. Биз алоҳида яшаймиз ва албатта зиммамда уй рўзғор ишлари. Уйим тоза, овқатим ўз вақтида тайёр бўлишига ҳаракат қиляпман.

Popcorn.uz: Турмуш ўртоғингиз ҳам ўзингиз каби ижодкор. Эҳтимол сизни  тушуниб, ижодингизни давом эттиришингизга тўсқинлик қилмас..

Севара Солиева: Йўқ аввалига  қаршилик қилдилар. Уларни деб хатто бир нечта фильмларда роль ижро этиш таклифини рад этганман. 

Popcorn.uz: Сабаб?

Севара Солиева: Рашк-да...

Popcorn.uz: Эндичи?

Севара Солиева:  Ижод мен учун нақадар муҳим эканини, соҳамни жуда яхши кўришимни, ижодий фаолиятда ўзимни бахтиёр ҳис этишимни аста секинлик билан тушунтириб тушунтириб, оҳири кўндирдим. Аниқроғи мен ижодкор сифатида  тушундилар.

Popcorn.uz: Турмуш ўртоғингиз ҳам ижодкор, сиз ҳам. Биргаликда ўз соҳангиз бўйича бирор янгилик  яратиш ниятингиз йўқми?

Севара Солиева: Маъмур акам ва уларнинг ижодий гуруҳларининг “Тўйдан қочганлар”, “Ақл ва юрак”, “Дадамнинг совғаси- совғанинг додаси” фильмларида роль ижро этганман. Яна биргаликда фильм яратиш ва дуэт қўшиқ куйлаш ниятимиз бор. Аслида биргаликда таниқли хонандаларнинг  қўшиқларини  ўзимиз учун куйлаганмиз. Энди янги  тароналарни ижро этмоқчимиз. Оилавий дуэт менимча  ўзимиз учун зўр янгилик.

Popcorn.uz: Кимнинг  ролини ижро этишни истардингиз?

Севара Солиева: Тўмарис образини яратишни жуда истардим. Фақат отда учишни билмайман да... ҳеч қичи йўқ ўрганиб оламан.

Popcorn.uz: Сизни кўпчилик Дилноза Кубаевага ўхшатади... хатто гапириш услубингиз ҳам яқин. Бу ҳақида кўп эшитгандирсиз?

Севара Солиева: Ҳа жуда кўп эшитганман. Тўғриси жуда ҳурсандман. Ман Дилноза Кубаевани ёқтираман, ижодларини  ҳам ҳурмат қиламан. Аммо атайлаб уларга ўхшашга ҳаракат қилмайман...Эҳтимол одамлар айтганидай  ўхшаш томонларимиз бордир. 

Табиатан жуда қувноқ, самимий, ҳазилкаш Севара билан суҳбатдан кўнглимиз ёришди. Ўзининг бундай ажойиб феъл-атвори билан ижодкоримиз  катта муваффақият қозонади деган умиддамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol