Бош арчамиз болаларга қувонч бағишламоқда.

Сана: 02.01.2014 5198

Тошкент шаҳридаги Мустақиллик майдонида бўлиб ўтаётган байрам тантаналари кичкинтойларга севинч улашишида давом этяпти.

Тўғриси бу майдонга қадам босишингиз билан ўзингизни гўёки эртаклар салтанатига кириб келгандай ҳис этасиз. Майдонга янада кўрк бағишлаб, қад ростлаган арча жажжи юракларга завқу шавқ бағишлаяпти.


Ўттизга яқин атракцион, олтмишга яқин махсус ўйинлар қурилмалари болалар билан гавжум. Майдонда ташкил этилган савдо расталаридан эса ўйинчоқлару ширинликларни ўз ичига олган совғаларни харид этиб, фарзандингизни хушнуд этишингиз мумкин.


Оқшом тушгач майдон янада фусункор қиёфа касб этади. Бадиий безаклар, лазерли технологиялар, иллюминацион чироқлар, махсус ёритиш эффектларидан қалбимизга янада кўтаринкилик, шодлик бағишлайди. Майдонга туташ кўчаларнинг икки тарафи ўндан ортиқ бадиий эффект берувчи махсус чироқли қурилмалар билан жиҳозланган.


Байрамни юксак савияда, баланд руҳда ўтказиш, юртдошларимиз, хорижий сайёҳлар, энг асосийси, болаларга хуш кайфият улашиш мақсадида турли маданий-маърифий, кўнгилочар томошаларни ташкил этишда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Ўзбекнаво» эстрада, «Ўзбектеатр» ижодий ишлаб чиқариш бирлашмалари ва бошқа қатор ташкилотларнинг ҳиссаси катта бўлди.

 

Бундан ташқари, пойтахтимиз Тошкент шаҳри кўчаларида байрамона безатилган арчалар ҳам юртдошларимиз қувончига қувонч бағишламоқда. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol