Гулсанам Мамазоитова довонда учраган келин куёвларга бахт тилади
Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг тақдим қилган янги ижод маҳсули ҳақида куни кеча хабарларимиз орқали маълумот берган эдик. Бугун эса унинг кундалик ҳаётида рўй берган ажойиб воқеага тўхталамиз. У Жиззах вилояти довонидаги келин куёвга дуч келди. Тасодифий воқеани видео тарзида бўлишган хонандага мухлислари тасанно айтишди.
“Довонда келин-куёвни учратиб қолдик. Кутилмаганда жамоамиз билан уларни ёнига бориб, табрикладик, бахт тиладик. Асосийси яхши кайфият улашдик. Бундай ҳолатлар ҳаётимизда кўп учрайди, биз одатда буни ошкор қилмаймиз. Бугунги ажойиб тасодифни эса сизлар билан бўлишгим келди” - дейди хонанда берган маълумотида. Ҳам келин-куёвга ҳам мухлисларига аъло кайфият улашган Гулсанам Мамазоитовадан янги ижод маҳсулларини кутиб қоламиз.