Руи Заминдан янги туҳфа тез кунда

Сана: 20.09.2019 1715

Руи Заминдан янги туҳфа тез кунда

Хонанда Руи Замин шу кунларда янги қўшиқ устида иш олиб бормоқда. Овоз ёзиш студиясидан бир қатор лавҳалар улашган хонандадан мазкур тарона ҳақида маълумот олиш учун юзландик. "Тез кунларда мухлисларимга ва ўзга юртда юрган юртдошларимга "Мусофир 2" қўшиғимни тақдим қиламан. Янги таронам "Мусофир бўлмагунча, мусулмон бўлмагайсан" деб номланади. Моҳидил сўзи, Азизбек аранжировкаси билан яратилаётган мусиқий асарнинг бастакори ўзим. Бек вокалда эса Райҳон Руи Замин. Америкадан она диёримга келиб, Ўзбекистонимизнинг энг моҳир созандалари билан студияда ҳамкорлик қилдим. Миллий солғу асбоблари қўшиққа ўзгача дард ва оҳанг берди. умид қиламанки, бу қўшиқ сизларга манзур келади" ғ дейди хонанда Руи Замин берган маълумотида.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol