Дилсўз янги тарона устида иш бошлади
Сана: 26.07.2021
2296
“Ниҳол” мукофоти совриндори Дилсўз мухлисларини яқин кунларда шўх ва рақсбоп тарона билан хурсанд қилмоқчи. “Шўхидан ҳам бўлсин” деганлар учун мазкур композиция айни муддао бўлса ажаб эмас. Дилсўз ушбу ижод маҳсулини Фаррух Соҳиб ва Фурқат Бобожонов билан ҳамкорликда ёзмоқда. Хонандага омад тилаймиз ва премьерани кутиб қоламиз.