Ойбек ва Нигорадан кутилаётган ижодий янгиликлар
Халқимизнинг севимли ижодкорлари Ойбек ва Нигора янги қўшиқлар устида иш олиб боришмоқда. Тез кунда “Сен айбдор ёки мен” деб номланган тароналарини премьера қилишади.
Охирги пайтда улардан кўпроқ янги қўшиқ сўраб мурожаат қилаётганлар сони ортган. Шу сабабли Ойбек ва Нигора жорий йилда хонандалик фаолиятига катта эътибор қаратишини, мухлисларини истагини амалга оширишини ҳам айтиб ўтди, бу ҳақида Ойбекнинг ўзи шундай дейди:
-Ижодимизда янгиликлар кўп. Жамшид Исахаджаев билан янги тарона ёздик. “Сен айбдор ёки мен” деб номланади. Қўшиқнинг муаллифлари ҳам Жамшид. Бу қўшиқ янги йўналишда. Сокин тарона. Тез кунда клип ҳам тасвирга олинади. Ўйлаймизки мухлисларимизга ёқади. Қолаверса баҳор фаслида шўх қўшиқларимизни премьера қиламиз. Рус тилида ижро қилинганлари ҳам бор. Бу йил мухлисларимиз учун кўпроқ қўшиқ тақдим қилишни режа қилганмиз ва шуни ҳаракатидамиз.
Ойбек ва Нигоранинг ижодида тинглаганингиздек янгиликлар бисёр. Кейинги хабарларимизда уларнинг уйғур мухлислари учун тайёрлаётган туҳфалари ҳақида тўхталамиз.