Фарғонада ёшлар фестивали якунланди

Сана: 21.06.2021 958 қайноқ

Фарғонада ёшлар фестивали якунланди

Фарғона вилояти театр- концерт саройида уч кун давомида бўлиб ўтган  “Ёшлар фестивали” якунига етди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилаётган “Ёшлар ойлиги” доирасидаги фестивалда "Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!" шиори остида  Фарғона вилоятидаги ўғил-қизлар билан бир қаторда, республикамизнинг турли вилоятларидаги олий ўқув юртларидан келган 400 нафарга яқин талаба-ёшлар ҳам қатнашдилар. Очиқ майдонда ўтган фестивалда таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури бўлиб ўтди. Унда Тоҳир Содиқов, Райҳон, Жаҳонгир Позилжонов, Нилуфар Усмонова, Шохруҳхон, Баҳром Назаров ва бошқа қатор хонандалар сара тароналари билан мухлисларига яхши кайфият улашишди. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol