Дилфуза Раҳимовадан ёшларбоп йўналишдаги янги қўшиқ премьераси
Бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна ижодни бошлаган Дилфуза Раҳимова мухлислари учун ноодатий йўналишдаги янги таронани тақдим этди.
“Лалала” дея номланган қўшиқ шўх ва жўшқин руҳда тайёрланган бўлса-да, бугунги кундаги долзарб мавзуга бағишланган. Яхши биламизки, бугунги кунда интернет, ижтимоий тармоқлар кўплаб инсонларнинг кундалик йўлдошига айланган. Қўшиқ айнан шу мавзуга қаратилган.
Суҳроб Авезов қўшиқ матнини ёзган бўлса, унга Азиз Авезов мусиқа басталаб, аранжировкасини тайёрлаган.
Тарона илк марта “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали жаранг сочди. Анъанага кўра, тингловчилар фикри тўғридан-тўғри эфир орқали қабул қилинди.
Мухлислар аввало Дилфуза Раҳимованинг яна ижод оламига қайтганидан мамнун эканликларини билдирдилар. Бундан ташқари, танаффусдан сўнг яратилган ўзгача йўналишдаги қўшиқ сўзлари билан ҳам уларга маъқул келганини билдиришди.
Шу кунларда эса мазкур тарона учун видеоклип суратга олиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Клипда эса Дилфуза Раҳимова умуман кутилмаган образда намоён бўлиши маълум қилинди. Бу ҳақда албатта сайтимиз орқали хабардор бўласиз.