"Қодирхон" сериалининг намойишлари якунига етди
Кинематография агентлиги ва “Fan entertainment” киностудияси билан ҳамкорликда суратга олинган “Қодирхон” миллий сериалининг намойишлари ниҳоясига етди.
Мазкур сериал 120 қисмдан иборат бўлиб, мелодрама жанрида суратга олинган. Постановкачи режиссёр Нусрат Абдурасулов, сценарий муаллифи ва иккинчи режиссёр Муслим Али, продюсер Бахтиёр Фаттоҳов, оператор Тоҳир Абдуллаев, бадиий раҳбар Мусахон Нурматов, монтаж режиссёри Ҳожиакбар Нурмуҳаммедов. Ушбу лойиҳа агентликнинг хусусий телеканаллар билан ҳамкорликдаги илк лойиҳаси бўлди. Ҳозирда яна ҳамкорликда “Орзулар палатаси”, “Тузоқ”, “Она замин” каби миллий сериаллар суратга олинмоқда. Маълумотларга қараганда, “Қодирхон” сериалининг иккинчи фасли тез кунларда намойиш этилади. Ҳозирда иккинчи фаслининг суратга олиш ишлари олиб борилмоқда.