Тошкент шаҳрида “Биз буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остидаги ёшлар фестивали ниҳоясига етди
Сана: 10.06.2016
6994
Жорий йилнинг 6-9- июнь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан “Биз буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди.
Фестивал давомида Республика тарғибот гуруҳлари томонидан Тошкент шаҳрида турли хил лойиҳалар амалга оширилди. Унда 137 та тадбир ташкил этилиб, жами 123 500 нафар ёшлар иштирок этишди.
Куни кеча мазкур ёшлар фестивалининг якуний гала-концерти “Туркистон” санъат саройининг ёзги биносида 3 000 нафар ёшлар ҳамда Республикамизнинг таниқли ва ёш эстрада хонандалари иштирокида ўтказилди.