ТОЖИКИСТОНДА “ЎЗБЕК КИНОСИ КУНЛАРИ” МУВАФАҚҚИЯТ БИЛАН ДАВОМ ЭТМОҚДА
Тожикистон Республикасида 19-22 май кунлари бўлиб ўтиши мўлжалланган “Ўзбек киноси кунлари” давом этмоқда. Ўзбекистонлик ҳайъат аъзоларини “Тожикфильм” давлат муассасаси директори Маҳмасаид Шоҳиён бошчилигидаги тожик киноижодкорлари кутиб олишди. Гуруҳ таркибида Ӯзбекистон халқ артистлари Хайрулла Саъдиев, Теша Мӯминов, Ӯзбекистонда хизмат кӯрсатган артист Тоҳир Саидов, Ӯзбекистонда хизмат кӯрсатган маданият ходими Жаҳонгир Аҳмедов каби таниқли кино арбоблар бор. Ўзбекистонлик меҳмонлар шу куни Душанбе шаҳридаги Алишер Навоий боғига ташриф буюришди. Тадбирда ҳазрат Навоийнинг шеърларидан намуналар ўқилди. Учрашув чоғида ҳар икки мамлакат кинематографиясининг тарихи бир-бирига чамбарчас боғлиқлиги таъкидланди. Кечки пайт Душанбе шаҳридаги “Ватан” кинотеатрида “Тожикистонда ўзбек киноси кунлари”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Фирдавс Абдухолиқов ва Маҳмасаид Шоҳиён мазкур анжуманнинг икки мамлакат маданий ҳаётида тутган ўрни, ўзбек ва тожик кинематографиясини ривожлантириш бўйича кўзда тутилаётган лойиҳалар, хусусида сўз юритишди.