“Ўзбегим таронаси” радиоси бир гуруҳ кино ижодкорларни қарши олди
Таниқли режиссёр Зебо Наврўзованинг янги картинаси премьераси олдидан бўлиб ўтган ижодий интервью тингловчилар учун қизиқарли ва мазмунли бўлди. Актриса Феруза Собитова, Муҳаммадали Наврўзов, Шуҳрат Йўлдошев ва Зебо Наврўзовалар студия меҳмони бўлиб, бошловчи Раъно Алимованинг фильм ҳақидаги саволларига жавоб бериш баробарида суратга олиш жараёнларидаги воқеалар ва ёдда қолган вазиятлар ҳақида айтиб ўтишди.
Бугун премьераси бўлиши кутилаётган “Қашқир” кинокартинаси режиссёрнинг аввалги фильмлари каби асосан йигитлар ҳаётини акс эттирувчи фильмдир. Унда аҳлоқи оғир, яъни салбий ҳарактердаги йигитларнинг ҳаётдаги ҳар бир қадами уларнинг келажаги учун қай даражада таъсир кўрсатиши кўрсатиб берилган.
Тарбиявий жиҳатдан катта аҳамиятга эга бўлган янги фильм ҳаёт ҳақиқатларини экранга олиб чиқади. Премьерадан сўнг фильмнинг сюжети ва мазмунига алоҳида тўхталамиз. Ижодкорларга эса улкан парвозлар тилаб қоламиз.