Гулсанам Мамазоитовадан туркча тарона
Сана: 19.05.2021
1323
Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова репертуаридаги хит қўшиқлардан бирини турк тилида ижро қилди ва куни кеча бу тарона тингловчилар ҳукмига ҳавола қилинди. Бу мусиқий асар барчага таниш бўлган “Ошиқлар” қўшиғидир. Аҳмад Яссавий сўзи, Отабек Муҳаммадзоҳид мусиқаси билан ёзилган бу ижод маҳсулини Шуҳрат Зокиров маромига етказиб сайқаллаган. Мазкур композициянинг турк тилидаги талқини ҳам барчага бирдек ёқишига ишонамиз ва хонандага омад тилаган ҳолда хабарларимизни давом эттирамиз.