Ҳосила Раҳимова концертга қизғин тайёрланмоқда

Сана: 09.04.2021 861

Ҳосила Раҳимова концертга қизғин тайёрланмоқда

 

Халқимиз севган санъаткор  Ҳосила Раҳимова июнь ойида бўлиб ўтадиган концерт дастурига қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Дастур учун янги қўшиқлар ёзилмоқда. Хонанда куни кеча серқирра ижодкор Ҳамдам Собиров билан ҳамкорликда янги композиция устида иш бошлади. Навбатдаги қўшиқ фолклор йўналишида бўлиб, ҳазиломуз тарзда ёзилган. “Концерт яқин. Мухлислар билан дийдор яқин. Улар учун янги қўшиқ, янги ғоялар тараддудидамиз” – дейди хонанда берган маълумотида. Шундай экан, Ҳосила Раҳимовага омад тилаймиз, кутилаётган концерт меҳнатга яраша натижа беришига ишонамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol