Умидахондан таъсирли тарона
Сана: 12.04.2021
1722
Хонанда Умидахон биласиз, бир нечта ашулаларни тайёрлаб қўйган. Улар орасида “Давлатинг борида” номли қўшиқ премьера арафасида. Бу тарона Отабек Мадраҳимов репертуаридан алоҳида ўрин олган ижод маҳсуллардан ҳисобланади. Умидахон қўшиқ муаллифининг рухсати билан ушбу мусиқий асарни қайта ижро қилди. Қўшиқ ҳаётий, ҳар қандай қалбни ўртайди. Мусиқий асарни муборак ойнинг илк кунларида тинглаш имконига эга бўламиз.