Зарина Низомутдинова актрисаликни давом эттирадими?

Сана: 12.04.2021 748

Зарина Низомутдинова актрисаликни давом эттирадими?

Ҳозирда оиласи билан Москвада истиқомат қилиб келаётган маҳоратли актриса Зарина Низомутдинова истаграм ижтимоий тармоғи орқали мухлисларининг қизиқтирган саволларига жавоб берди.  Кузатувчилари томонидан йўлланган саволларнинг асосий қисми фарзандлари, турмуш ўртоғи ва иш фаолияти ҳақида бўлди. “Сиз ўйнаган фильмларни соғиндик, яна кинода ўйнаш ниятингиз борми?” деган мурожаатларнинг кўплиги актрисани қувонтирди. “ Шунга ўхшаш савол жуда кўп берилди. Азиз мухлисларим мени фильмларимни бунчалар яхши кўриб томоша қилишингизни билмаган эканман. Тўғриси жуда хурсанд бўлдим. Раҳмат ҳаммага. Насиб қилган бўлса фильмларда яна роль ижро этаман. Аммо бу дунёда ҳеч нима абадий эмас.  Шунинг учун ўз вақтида ижод қилдим. Барчангизни қалбингиздан жой эгаллаган фильмларим кўп бўлди. Бу ижодкор учун жуда муҳим. Энди оилам билан шуғулланяпман. Фарзандларим тарбияси, айниқса кичкинтойга алоҳида эътибор керак” – дея актриса ижоди борасидаги саволлардан бирини жавоблади. Зарина Низомутдинованинг фикрларини қўллаб-қувватлаймиз ва келажакда янги фильмлар билан мухлисларини хурсанд қилишларинини кутиб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol