Равшан Собировдан янги тарона
Сана: 08.04.2021
1621
Сўнги кунларда хонанда Равшан Собиров кўплаб қўшиқлар устида ишламоқда. Бир нечта тароналар аллақачон тайёр. Ана шундай қайноқ ижод намуналаридан бири, куни кеча юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочди. “Шаҳло” номли мусиқий асар тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинди. Мусиқий асар қисқа фурсатларда оммалашиб, талабгор тароналар қаторидан ўрин олиши кутилмоқда. Бундан ташқари яқин кунларда яна бир композициянинг премьераси бўлиб ўтади. Маълумотларга қараганда, кутилаётган мусиқий асар номи “Нигора”. Ҳозирча эса “Шаҳло”ни тингаб кўринг. Биз эса янгиликларимиз давомида Отабек Муталхўжаевнинг премьера қилинган янги ижод маҳсулига назар соламиз.