"Тутқунлик" фильмининг съёмка жараёнлари бошланди

Сана: 05.04.2021 20

"Тутқунлик" фильмининг съёмка жараёнлари бошланди

«Ўзбеккино»  Миллий агентлиги буюртмасига биноан  тасвирга тушириш режа қилинган «Тутқунлик» драмасининг суратга олиш ишлари старт олди. Фильм Суриядан аёллар ва болаларни олиб келиш бўйича  2019-2020 йилларда ўтказилган «Меҳр» операциясига бағишланади. Кинокартинада  асосан, турли вазиятлар билан Сурияга бориб қолган инсонлар, оилалар тақдирига урғу берилади. Яқин Шарқга иш излаб борган ёш йигит, эрининг орқасидан боришга мажбур бўлган ва уни йўқотиб қўйган аёл, ота-онаси Сурияга олиб кетган 11 ёшли ўспирин йигитча каби қаҳрамонлар тақдири ҳақида ҳикоя қилинади. Фильмда Нигина Анорбоева, Феруза Собитова, Анвар Мавлонов, Фирдавс Орипов каби актёрлар роль ижро қилмоқда. Ҳозирда фильмнинг тасвирга олиш ишлари Бухорода бўлиб ўтмоқда.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol